Санкт-Петербургда ушланган BMW X5 ҳайдовчиси сохта ФСБ ходими бўлиб чиқди (видео)

Санкт-Петербургда ушланган BMW X5 ҳайдовчиси сохта ФСБ ходими бўлиб чиқди (видео)

screenshot

Санкт-Петербургда номаълум шахс Россия ФСБ ходимининг қалбаки гувоҳномаси билан ушланди. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Россия Ички ишлар вазирлигининг Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти бўйича Бош бошқармаси матбуот хизмати ҳибсга олинган жараёнидан видеотасвирни 2 март куни тақдим этди.

28 февраль куни соат 12:30 атрофида Богатирский Проспектидаги 47/1 уй олдида йўл полицияси BMW Х5 машинани тўхтатди. Машина ҳайдовчисининг эгнида Россия ФСБ ходимининг погонлари бор кўйлак бўлган.

Шунингдек, ушбу шахсдан травматик тўппонча ва ФСБ ходимининг қалбакилаштирилган шахсий гувоҳномаси топилган. Ушланган шахс қўшни давлатлардан бирининг фуқароси бўлиб, ўз ватанидаги ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан фирибгарлик бўйича қидирувда бўлганлиги аниқланган.