"Сақолга ёпишадиган ГАИ ходими" остида тарқалган видео юзасидан маълумот берилди

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Жиззах вилояти, Жиззах шаҳар, Шароф Рашидов шох кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори М.Умаров томонидан "Mercedes-Benz" русумли автомобиль тўхтатилган. Ўзаро суҳбат давомида ЙПХ инспектори ҳайдовчининг сақолига эътироз билдирганлиги видеода акс этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, ходимнинг хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилади.