Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саратон билан касалланган беморлар учун коронавирус янада хавфли экани аниқланди
17.02.2020 18:53,  
194

Олимларнинг фикрига кўра, коронавирус саратон билан оғриган беморлар учун энг хавфлидир. Бу ҳақда The Lancet Onkology илмий журнали хабар бермоқда.

Таъкидланишича, саратон касаллиги билан оғриган беморларнинг танаси кимёвий терапия ҳамда жарроҳлик муолажалари туфайли вақти-вақти билан иммунодепрессив ҳолатни бошдан кечиради.

Заифлашган организм коронавирусни тезроқ юқтириш хавфини оширади. Мутахассислар ушбу хулосага Хитойнинг 575 касалхонасида 2 минг нафар коронавирус билан касаллаган бемор билан ишлашдан сўнг келишган.

Катта хавф - саратон касаллиги бўлган кекса беморларда.

2019 йил 31 декабр куни Хитой ҳукумати Ухан шаҳрида пневмония тарқалаётганини маълум қилди. Касалликнинг қўзғатувчиси - Covid-2019 расмий номи берилган коронавируснинг янги тури.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан