Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саратон касаллигини даволашнинг самарали усули топилди
7.11.2021 20:48,  
292

Хитойлик онколог олимлар саратон хасталигини токсоплазма паразити ёрдамида даволаш усулини топишди. Бу ҳақда “Journal for ImmunoTherapy Cancer” нашри эълон қилди.

Унда айтилишича, мазкур паразит уй эгаси ҳужайраларида яшайди ва ўзидан кўп миқдорда инсон иммунитетини ҳимоя қилувчи оқсиллар чиқаради.

Тажриба давомида паразитнинг мутант штамми инъекция таркибида сичқонларнинг саратон ҳужайраларига иммун реакциясини қўзғатмасдан киритилди. Шундан сўнг неоплазмаларнинг ўсиш жараёни секинлашиб, кемирувчиларнинг омон қолиш даражаси ошгани кузатилди.

Шифокорлар бу усул простата саратони ва болаларда учровчи кўплаб ўсма хасталикларини даволашда қўл келиши мумкинлигига умид қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Массачусетс технология институти олимлари кимё терапияси ва иммунотерапия комбинацияси асосида саратонни даволаш йўлини топишганди. Унга кўра, шикастланган ва олиб ташланган ҳамда кейин ўсимта ичига қайта киритилган саратон ҳужайралари иммунитет тизимини фаоллаштиришга хизмат қилиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан