Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саратовда вафот этган ўзбекистонликларнинг шахси аниқланди
17.01.2020 12:30,  
817

Аввалроқ, Россия Федерацияси Саратов областида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги, унинг ҳудудий консуллик хизмати ходимлари томонидан воқеага аниқлик киритиш мақсадида, ўзаро маълумотлар алмашинувини олиб борди.

Унга кўра, жорий йилнинг 16 январь куни маҳаллий вақти билан соат 08:20да Россия Федерацияси Саратов области Татишев райони ҳудудидан ўтувчи федерал аҳамиятга эга бўлган Р-158 “Нижний Новгород-Арзамас-Саранск-Исса-Пенза-Саратов” автомобиль йўлининг 580 км.да Полчаниновка аҳоли яшаш пунктидан 30 км. шимолий-ғарбий йўналишда “Волга-ГАЗ-3110” автомобили ҳамда “ҲЮНДАИ” минивен автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Бунинг оқибатида, жами 9 нафар фуқаролар тан жароҳати олган. Шулардан 4 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган. Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз, вафот этган фуқароларнинг икки нафари Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган. Шунингдек, 5 нафар фуқаролар турли даражадаги тан жароҳатлари билан Саратов шаҳар вилоят клиник касалхонасига ётқизилганлар. Уларнинг 3 нафари ҳамюртларимиз бўлган.

Йўл транспорт ҳодисаси консуллик хизмати ходимлари томонидан олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ҳалок бўлган ва жабрланган фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилди:

Вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари:

  • Болтабоев Нодир, 1979 й.т. (Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида истиқомат қилган).
  • Собиров Сардорбек, 1997 й.т. (Фарғона вилояти Боғдод туманида истиқомат қилган).

Тан жароҳати олган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари:

  • Муҳаммедова Гулором, 1968 й.т. (Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида истиқомат қилади).
  • Ибатов Суннат, 1989 й.т. (Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида истиқомат қилади).
  • Баллиев Иса, 1998 й.т. (Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида истиқомат қилади”).

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, вафот этган фуқароларнинг қариндошларига хабар бериш ва жасадларини “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК авиатранспорти орқали Ўзбекистонга олиб келиш ҳамда тан жароҳати олган фуқароларга тегишли тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан