Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сардоба фожиасидан сўнг тошқин ҳудудида қизларга Шукрона деб исм қўйиш ҳолатлари кўпайди
3.05.2021 08:27,  
153

Сирдарё вилоятида 2020 йил 1 май куни юз берган техноген фалокат ва ундан кейин кузатилган сув тошқинидан энг кўп жабр кўрган Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида янги туғилган чақалоқларга офатдан омон қолганлик, балодан қутулганлик маъносини билдирувчи исмларни қўйиш ҳолатлари кўпайди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлигининг Сирдарё вилояти бошқармаси Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар шўъбаси маълум қилди.

Маълум қилишларича, Сардоба сув тошқинидан олдинги бир йилда — 2019 йилнинг 1 майидан 2020 йилнинг 1 майигача бўлган даврда Оқолтин туманида 14 нафар, Сардоба туманида 12 нафар ва Мирзаобод туманида 8 нафар — жами 34 қизалоққа Шукрона деб исм қўйилган.

Тошқиндан кейинги бир йил давомида — 2020 йил 1 майдан 2021 йил 1 майгача бўлган даврда эса Оқолтин туманида 33 нафар, Сардоба туманида 17 нафар ва Мирзаободда 15 нафар — жами 65 нафар қизга Шукрона исми берилган; Шукроналар бир йилда салкам икки баробарга кўпайган.

«Ўғил болаларга асосан Муҳаммадали, Муҳаммадзиё, Абдуллоҳ исмлари қўйилган, Шукрулло ва Шукр исмлари учрамади», — дейилади ДХА Сирдарё вилояти бошқармаси ахборотида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан