“Сардоба” сув омбори аварияси юзасидан жиноят иши очилди

“Сардоба” сув омбори аварияси юзасидан жиноят иши очилди

Жорий йил 01 май куни Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омбори ўпирилиши оқибатида сув тошқини юзага келганлиги ҳолати юзасидан ЖКнинг 207-моддаси 1-қисми ва 258-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош Прокуратура хабар қилди.

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бориш ДХХ органларига юклатилди.

Жиноят кодексининг 207-моддаси "Мансабга совуққонлик билан қараш", 258-моддаси "Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш"дир.