Сардоба тошқинидан зарар кўрган хонадонларга қорамол тарқатилмоқда

Сардоба тошқинидан зарар кўрган хонадонларга қорамол тарқатилмоқда

Ҳозиргача 70 та хонадонга 1 бошдан қорамол топширилди, яна 58 хонадонга ажратилган қорамоллар эрта-индин эгалари етказилади, — деб хабар бермоқда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

«Сардоба сув омборининг ўпирилиши натижасида юз берган тошқиндан талофат кўрган 17 гектар майдондаги 132 та хонадонларни таъмирлаш Тошкент вилояти зиммасига юклатилган. Ҳозирга қадар вилоят ушбу вазифа 85 фоизга бажаришга эришилди.

Қурбон ҳайити муносабати билан вилоят ҳокимининг ташаббусига кўра, сув тошқинидан катта зарар кўрган, мутасадди идоралар томонидан моддий кўмакка муҳтож деб топилган 128 та хонадонга 1 бошдан қорамол топширилиши белгиланди.

Ҳозиргача 70 та хонадонга 1 бошдан қорамол топширилган бўлса, яна 58 хонадонга ажратилган қорамоллар эрта-индин эгалари етказилиши режалаштирилган.