Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сардоба тошқинидан зарарланган ҳудуддаги 80 гектар томорқага экин экилди
15.05.2020 09:56,  
204

Ҳозирги кунга қадар Сардоба сув тошқинидан зарарланган 80 га томорқа майдонларга экин экилди. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда. 

"Етилган экиш имконияти мавжуд бўлган майдонларга Сурхондарё вилоятидан олиб келинган 1 млн. дона сабзавот кўчатларини экиш ишлари бошланди", - дейилади хабарда.

Тошқин оқибатларини бартараф этиш учун 281 та махсус техника жалб этилиб, 83 та кўчма дизел насос агрегати олиб келинди.

Шунингдек, кириш имконияти юзага келган, суғоришда фойдаланиладиган 3 та насос станцияси ва 1 та тик қудуқда сув чиқариш, тозалаш ва камчиликларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Оқолтин, Мирзаобод ва Сардоба туманларидаги ирригация ва мелиорация объектларини таъмирлаш-тиклаш учун 19,1 млрд. сўм зарур бўлиб, шу кунга қадар 1,3 млрд. сўм пул маблағлари молиялаштирилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан