Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Сардоба“нинг илк қурбонлари: 2 нафар Миллий гвардия ходими қутқарув жараёнида оқиб кетди
4.05.2020 17:53,  
1143

Миллий гвардия матбуот хизматининг маълум қилишича, 1 куни эрта тонгда Сирдарёдаги “Сардоба“ сув омборида юз берган фавқулодда ҳолатнинг илк соатларида, тезкор гуруҳ таркибида эвакуация қутқарув ишларида иштирок этган Миллий гвардиянинг 2 нафар ходими кучли оқим сабаб оқиб кетган.

Натижада, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси сержант Суяров Ҳусниддин Зокирович табиий офатга қарши курашиш жараёнида ҳалок бўлди.

Марҳум Миллий гвардия сержанти Суяров Ҳусниддин
Фото: Миллий гвардия

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги ва шахсий таркиби мардлик намунасини кўрсатиб, ўз хизмат бурчига сўнгги нафасигача содиқ қолган сержант Суяровнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиришини маълум қилди.

Ҳозирда иккинчи ходимни қидириш ишлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан