Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сардор Умурзоқов Инвестиция вазирлигидан кетди
16.07.2022 14:24,  
129

Сардор Умурзоқов Президент Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланиши муносабати билан инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев эгаллайди.

Умурзоқов Президент Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимидан озод этилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига Жамшид Хўжаев номзодини кўриб чиқди ва маъқуллади.

Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлар лавозимга тайинланишидан аввал уларнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан