Туркиялик диетология мутахассиси Шебнем Кандирали Йилдирим саримсоқ ейишдан кейин ёқимсиз ҳидлардан сақланиш усулини айтди. Унинг сўзларини РИA Новости нашри маҳаллий ОAВга асосланиб келтирмоқда.
Йилдиримнинг таъкидлашича, кўп одамлар саримсоқдан сўнг ёмон ҳид келиши сабабли уни емайдилар. Нохуш оқибатларга олиб келмаслик учун мутахассис уни қайнатилган сут билан бирга истеъмол қилишни маслаҳат берди.
Диетология мутахассиси рационга саримсоқ қўшишни маслаҳат берди, чунки у кўкрак саратони пайдо бўлишининг олдини олади ва қон таркибидаги шакарнинг даражасини камайтиради.
Шунингдек, Йилдиримнинг сўзларига кўра, бу ўсимлик озиқ-овқатдан заҳарланиш таъсирини зарарсизлантиради ва қон босимини нормаллаштиради. Бундан ташқари, мутахассиснинг таъкидлашича, саримсоқ ва пиёзни мунтазам истеъмол қиладиган аёллар суяк бўғимлари артритидан азият чекишмайди.
2014 йилда Aмерика кимёвий жамиятининг олимлари саримсоқни ейишдан кейин ёмон нафас олиш сабабларини ўрганиш натижаларини эълон қилишди. Мутахассислар саримсоқ ҳидининг турғунлигини маҳсулот таркибидаги кимёвий бирикмалар билан изоҳлашди.