Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сатурннинг йўлдошларидан бирида ҳаёт излари топилди
14.04.2017 19:16,  
32

НАСА олимлари Қуёш системасида ҳаёт мавжуд бўлиши мумкин бўлган янги масканни кашф этишди, дея хабар бермоқда Guardian​ нашри.

Тадқиқотчилар Сатурн сайёрасининг Энселад номли табиий йўлдошида ҳаёт мавжуд бўлишини тахмин қилишмоқда. Ҳозирча у ерда ҳаёт излари борлиги исботини топмаган, аммо кузатувлар Энселадда ҳаёт мавжуд бўлиши учун етарли шароит борлигини айтишмоқда. Маълум бўлишича, Энселаднинг ерости океанида ҳаёт учун зарур бўлган сув ва энергия манбалари аниқланган.

“Биз ҳозирда Энселадусда худди Ердаги каби ҳаёт учун лозим бўлган яшаш учун зарурий унсурларнинг барча турлари мавжудлигини биламиз”, – дейди НАСА олими Линда Спилкер.

Олимлар фикрича, Энселаднинг музлаган юзаси остида шўр сувли океан мавжуд. Бундан ташқари, қизиган сув ва тошлар реакцияси натижасида юзага келадиган водород ҳам мавжуд. Улар ҳаёт учун зарурий энергия билан таъминловчи асосий унсурлар ҳисобланади. Аммо олимлар ҳали Сатурн йўлдошида ҳаёт бор-йўқлигини аниқ билишмайди.

Кассини фазовий кемаси 2015 йилнинг кузида Сатурн яқинидан ўтганда, Энселадда водород борлигини аниқлаган эди. Фазовий кемадан олинган маълумотлар Сатурн йўлдошида сув, муз, метан гази, туз ва бошқа углеродли бирикмалар мавжудлигини кўрсатган.

Мазкур кашфиёт пайшанба куни Science​ журналида чоп этилган. НАСА олимлари аввалроқ ҳам Марсда суюқ ҳолатдаги сув борлигини, аммо сайёрадаги бўронлар ҳаёт пайдо бўлиши учун имкон бермаслигини аниқлашган эди. Бундан ташқари Юпитернинг табиий йўлдоши бўлган Европада ҳам ерости океанлари аниқланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан