Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия Арабистони 1 июлдан қўшилган қиймат солиғини 5 фоиздан 15 фоизга оширмоқда
12.05.2020 19:22,  
292

Саудия Арабистони Подшоҳлиги 2020 йилнинг 1 июль кунидан эътиборан қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ставкасини амалдаги 5 фоиздан 15 фоизга кўтармоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши Al-Arabiyyah нашрига таяниб хабар бермоқда.

Коронавирус инфекциясининг қисқа муддат ичида глобал миқёсда тарқалиши ҳамда нефть нархининг кескин пасайиши Саудия Арабистони иқтисодиётига ҳам жиддий таъсир кўрсатган. Хусусан, 2020 йилда давлат бюджетининг камомади 50 миллиард АҚШ долларига тенг бўлиши кутилмоқда.

Шу муносабат билан, солиқ ва бюджет сиёсати тежамкорлигини таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Унга кўра, 2020 йилнинг 1 июль кунидан бошлаб қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ставкаси амалдаги 5 фоиздан 15 фоизга кўтарилган.

Таъкидлаш жоизки, ҚҚСни 15 фоизга кўтариш натижасида хизмат кўрсатиш (меҳмонхона, транспорт, озиқ-овқат ва бошқа) соҳаларда нархнинг ўсишига олиб келиши кутилмоқда, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан