Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия Арабистони АҚШ иқтисодиётига «зарба бермоқчи», агар...
16.04.2016 19:22,  
17

Саудия Арабистони ТИВ Одил ал-Жубайр Вашингтонга уюштирган сафари чоғида Барак Обамага мамлакат АҚШдаги 750 миллиард долларлик активларини сотувга қўйиши мумкинлигини ҳақида огоҳлантирган, бу ҳақда New York Times нашрига таянган ҳолда Рейтерс агентлиги хабар бермоқда.

“Агар АҚШ Конгресси 11 сентябр воқеалари учун Саудия Арабистонини судга тортиш ҳуқуқини берадиган лойиҳани тасдиқласа, биз АҚШдаги 750 миллиард доллар қийматига эга бўлган қимматбаҳо қоғозлар ва бошқа активларимизни сотувга қўйишга мажбур бўламиз”, — дея таъкидлаган Одил ал-Жубайр.

Бундай огоҳлантиришдан сўнг президент Барак Обама конгрессменларни ушбу қонун лойиҳасини рад этишга кўндиришга уринган. Обама бу лойиҳа туфайли АҚШ дипломатия ва иқтисодий томондан зиён кўриши мумкинлигини таъкидлаган, деб ёзади нашр.

Америка раҳбари 2001 йилда Нью-Йорк шаҳрида содир этилган терактлар бўйича суриштирув натижалари баён этилган ҳужжатларни оммага ҳавола қилиш бўйича қарорни 60 кун ичида қабул қилади.

Суриштирув натижасига кўра, “11 сентябр воқеалари"да Саудия Арабистонининг қўли борлиги маълум бўлган.

Эслатиб ўтамиз, "расмий ҳужжатларга кўра" 2001 йилнинг 11 сентябрида АҚШда “Ал-Қоида” тўртта самолётни қўлга олиб, шулардан иккитасини Нью-Йорк рамзи бўлмиш машҳур эгизак биноларга, қолган иккитасини эса Пентагон ва тахминларга кўра, Оқ Уй ёки Капитолийга йўналтиришган. Охирги самолётдан ташқари барчаси кўзланган манзилга етиб борган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан