Саудия Арабистони АҚШ расмийларини 11 сентябрь воқеалари тафсилотларини оммага ошкор қилишга чақирди

Саудия Арабистони АҚШ расмийларини 11 сентябрь воқеалари тафсилотларини оммага ошкор қилишга чақирди

Саудия Арабистонининг АҚШдаги элчихонаси Қўшма Штатлар президенти Жо Байденнинг 2001 йилнинг 11 сентябридаги воқеаларга доир маълумотларни оммалаштириш ҳақидаги қарорига ижобий муносабат билдирди.

Дипломатик ваколатхона сайтидаги маълумотда: “Ўша машъум кундан сўнг 20 йил ўтди, бу вақт давомида Саудия доим ҳужумга доир маълумотларни ошкор қилишга чақириб келди”, дейилган.  

Саудия томони мазкур ҳужумлардаги иштирокини яна бир марта қатъий рад қилди.  

“Подшоҳлик АҚШ билан биргаликда терроризм ва экстремизмнинг ҳар қандай кўринишига муросасиз муносабатда бўлади”, дейилади элчихона маълумотида.