Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия Арабистони бир марталик виза муддатини узайтирди
9.11.2022 17:46,  
143

Илгари мамлакатда кўп мартали визага эга бўлганларгина 3 ойгача қолишлари мумкин эди.

Saudi Gazette нашрининг хабар беришича, подшоҳлик бир марталик визанинг амал қилиш муддатини бир ойдан уч ойгача узайтирди.

Подшоҳлик Вазирлар маҳкамаси қарорида келтирилишича, "90 кун муддатли бир марталик визани энди Саудия Арабистонига ҳар қандай мақсад билан келаётган хорижлик саёҳатчилар олишлари мумкин". 

Бундан ташқари, транзит визаларига оид қоидаларга тузатиш киритилган. Янги тартибга кўра, бундай визага эга бўлганлар Арабистонда ҳеч қандай қўшимча бож тўламасдан 96 соатгача бўлишлари мумкин. Транзит ҳужжатлари уч ой амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Бирлашган Араб Амирликлари сайёҳлар, иш изловчилар ва мамлакатга кўчиб ўтишни хоҳловчилар учун янги виза қоидаларини жорий этиш орқали миграция қонунчилигини янгилаганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан