Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия Арабистони: Биз Россия билан келишмаганмиз
17.03.2016 11:53,  
6

Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр Россия билан Суриядан қўшинларнинг олиб чиқилиши ўрнига нефть секторида ҳамкорлик қилиш борасида келишувнинг йўқлигини маълум қилди, деб ёзмоқда Reuters ахборот агентлиги.

“Менинг билишимча, бундай келишув бўлмаган”, деб айтди ал-Жубайр Москвава Ар-Риёд ўртасида “катта келишув” тузилгани ҳақидаги саволга жавобан.

16 февралда Қатарда Россия энергетика вазири Александр Новак ва ОПЕК давлатлари вакиллари билан 2016 йилда нефть қазиб олишнинг ўртача ҳажмини январь ойи даражасида қолдириш бўйича дастлабки келишувга эришилганди.

Саудия Арабистони нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартириш таклифини нефть қазиб олувчи давлатлар ўртасида ўзаро ишончнинг йўқлиги сабабли рад этганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан