Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия Арабистони ҳарбий самолётларини Туркияга жойлаштирмоқда
13.02.2016 18:41,  
3

Туркияда чиқадиган “Yeni Safak” рўзномаси Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлининг айтганларига асосланиб бу ҳақда хабар берди.

Човушўғли, Туркия ва Саудия Арабистони ҳарбийлари биргаликда “ИШИД”га қарши қуруқлик амалиётларида қатнашишга ҳам ҳозир эканини таъкидлаган.

Аммо, Туркия ташқи ишлар вазири тафсилотларга тўхталмаган. Туркиянинг Инжирлик ҳаво базасидан АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция кучлари Суриядаги ҳаво зарбаларини амалга оширишда фойдаланиб келади.

Лекин, АҚШ президенти Барак Обама ўз мамлакати аскарларини Сурияга қуруқлик амалиётларига жалб этиш нияти йўқлигини айтган.

Россия Суриядаги ҳар қандай қуруқлик амалиёти таҳликали оқибатларга олиб келиши ҳақида огоҳлантирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан