Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия Арабистони нефт бозорида яна нархлар уруши билан таҳдид қилмоқда
3.07.2020 13:37,  
202

Саудия Арабистони, агар ОПЕК + аъзолари ишлаб чиқаришни қисқартириш бўйича келишмаса, нефт бозорида янги нархлар урушини бошлаш билан таҳдид қилишди, деб ёзади The Wall Street Journal ОПЕК музокарачиларига таяниб.

Гап ҳақиқий ултиматум ҳақида кетяпти: иштирокчиларга кўра, Саудия Арабистони Энергетика вазири, шаҳзода Абдулазиз бин Салмон 18 июнь куни бўлиб ўтган видеоконференция чоғида Ангола ва Нигерияга тўғридан-тўғри уларнинг савдо ҳамкорларига катта чегирма билан нефт сотишни бошлаш билан таҳдид қилган. "Биз сизнинг мижозларингиз кимлигини биламиз", - дея юқори даражадаги саудияликнинг сўзларидан иқтибос келтиради WSJ. 

Ангола ва Нигериянинг асосий харидорлари Ҳиндистон ва Хитойдир. Хитой бозоридаги нархлар уруши, шубҳасиз, жаҳон нефт нархларига таъсир қилади, деб ёзади газета.

Bloomberg маълумотларига кўра, июн ойида ОПЕК 22,7 миллион баррел нефт қазиб чиқарган, бу 1991 йилдаги Кўрфаз урушидан бери мисли кўрилмаган кўрсаткичдир. Нигерия ва Ангола, квота талабларига мувофиқликни май ойига нисбатан яхшиладилар, аммо барибир ортда қолмоқдалар (мос равишда 77% ва 83%). Июнь ойининг бошида бўлиб ўтган йиғилишда ушбу мамлакатлар ишлаб чиқаришни жадал суръатлар билан қисқартириш ҳисобига квоталарнинг етарли даражада бажарилмаганлигини қоплашга ваъда беришди.

Улар учун катта молиявий қийинчиликларни туғдириш учун нефт нархини 30-40 доллар атрофида тушириш кифоя, дейди эксперт. Ҳозирда Brent баҳосидаги нефт баррели 42 доллардан қимматроққа таклиф қилинмоқда.

ОПЕКнинг амалдаги раҳбарининг бундай кескин позицияси қарама-қаршиликлар остида вужудга келган ташкилотдаги янги муаммоларни юзага чиқармоқда.

Қарама-қаршилик энди янги йўналишларда юзага келади. Анголанинг Энергетика вазири Диамантино Азеведо 18 июнь куни конференцияда бўлмаган, ўрнига унинг маслаҳатчисининг иштирок этишига айнан шаҳзода Абдул Азиз бин Салмон рухсат бермаган, деб ёзади газета.

Келгуси йилда ОПЕК бошқаруви Анголага ўтади. Газетага кўра, Абдул Азиз бин Салмон валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон орқали Нигериядан Ангола билан воситачилик қилишни талаб қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан