Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия Арабистони нефть қазиб олишни 50% га оширмоқчи
16.07.2022 12:57,  
40

Саудия Арабистони нефть қазиб олишни июль ва август ойлари учун режалаштирилган кўрсаткичга нисбатан 50 фоизга оширади, деб хабар бермоқда Оқ уй матбуот хизмати АҚШ президенти Жо Байденнинг Ар-Риёдга ташрифи якунлари бўйича.

«Саудия Арабистони барқарор иқтисодий ўсиш учун жаҳон нефть бозоридаги мувозанатни сақлаш тарафдори. Қўшма Штатлар июль ва август ойларида режалаштирилганига нисбатан ишлаб чиқариш даражасининг 50 фоизга ошишини мамнуният билан қабул қилди. Ҳар икки давлат, айниқса, Украинадаги инқироз ва унинг оқибатлари туфайли стратегик иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик муҳимлигини ҳам таъкидлади. Вашингтон ва Ар-Риёд барқарор глобал энергия бозорига содиқлигини яна бир бор тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, Қўшма Штатлар Россиядан келадиган нефть нархини назорат қилиш устида ишламоқда. АҚШ молия вазири Жанет Елленнинг сўзларига кўра, бу ташаббусларнинг асосий мақсади Россиянинг нефть маҳсулотларидан тушадиган даромадларини жаҳон иқтисодиётига оғир юк бўлмасдан камайтириш бўлиши керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан