Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия Арабистони нефт қазиб олишни кўпайтиради - ОАВ
6.06.2022 08:21,  
24

Саудия Арабистони Россия санкциялар туфайли нефтни камроқ ишлаб чиқаришни бошласа, Ғарб давлатлари учун нефт қазиб олишни кўпайтиришга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда Financial Times манбаси хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, Саудия Арабистони нефт бозоридаги кескин вазиятга қарамай, реал тақчиллик йўқ, деб ҳисоблайди. Бироқ, Европа Иттифоқи санкциялари туфайли Россияда нефт қазиб олиш камайган тақдирда, ёқилғи тақчиллиги эҳтимоли ортади.

Нашрнинг ёзишича, Саудия Арабистони ва БААда нефт қазиб олиш ҳажмини ошириш масаласи муҳокама қилинган. Financial Timesга дипломатик манбанинг айтишича, қарор пайшанба кунги ОПЕК+ йиғилишида эълон қилиниши мумкин.

Аммо у ҳали тўлиқ қабул қилинмаган. Келишувга эришилса, сентябрга мўлжалланган нефт қазиб олиш ҳажмини ошириш июл ва август ойларига кўчирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан