Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия Арабистони нефтга қарамликни камайтирмоқчи
12.01.2023 12:39,  
56

Саудия Арабистонида мамлакатнинг нефтга қарамлигини камайтириш ва бошқа фойдали қазилмаларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида бутун дунё бўйлаб тоғ-кон активларига сармоя киритадиган компания яратилади. Бу ҳақда Bloomberg ёзмоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, компанияни яратишда мамлакат суверен жамғармаси ва жамғарма 67 фоизига эгалик қилувчи “Maaden” давлат кон компанияси иштирок этади. Дастлаб у 3,2 миллиард доллар миқдорида молиялаштирилади, унинг 51 фоизи “Maaden”га тегишли.

Компания озчиликнинг операцион ҳамкори сифатида темир рудаси, мис, никель ва литийга сармоя киритади. Шунингдек, у ўзи сармоя киритган конлардан хомашё етказиб бериш бўйича шартномалар тузишга интилади.

“Maaden” назорат қилувчи акциядор бўладиган янги компания яратиш режалари эълон қилиниши фонида тоғ-кон гигантининг акциялари 1,9 фоизга кўтарилди (ёзилиш вақтида).

Шу ҳафта қироллик вакиллари мамлакатда ҳали ҳам бир триллион доллардан ортиқ қийматга эга мис, олтин ва бошқа металларнинг ўзлаштирилмаган конлари борлигини айтишди. Улар иқтисодиётнинг бошқа тармоқларини, хусусан туризм, инфратузилма, таълим ва оғир саноатни ривожлантириш орқали нефтга қарамликни кескин камайтиришни режалаштирган Саудия Арабистони 2030 йилга мўлжалланган Vision дастурини амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Аввалроқ, дунёдаги энг йирик тоғ-кон компанияси BHP Group раҳбари Майк Генри ўн йил охирига келиб, глобал бозорлар ва ишлаб чиқарувчилар мис тақчиллигига дуч келишини башорат қилган эди. 2020 йиллар охирига келиб унинг танқислигининг асосий сабабларидан бири қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтишнинг тезлашиши ва ишлаб чиқаришнинг мураккаблиги туфайли юзага келадиган талаб ва таклифнинг номутаносиблиги бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан