Саудия Арабистони қироли касалхонага ётқизилди

Саудия Арабистони қироли касалхонага ётқизилди

Фото: Bandar Algaloud / Saudi Royal Court / Reuters

Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз ибн Абдурраҳмон ал-Сауд Ар-Риёддаги касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда Саудия Арабистони матбуот агентлиги хабар бермоқда.

Ўт пуфаги яллиғланиши туфайли қирол тиббий кўрикдан ўтмоқда, дея хабар беради агентлик.

Қирол Салмон 84 ёшда. 18 ёшида, 1953 йилда у Қирол вакили ва Ар-Риёд шаҳри амири этиб тайинланди. Орадан 10 йил ўтгач, Салмон Риёд вилояти ҳокими бўлди ва 2011 йилгача шу лавозимда қолади. Бу даврда Ар-Риёд шаҳри тез суръатлар билан ривожланди, унинг аҳолиси 1960 йилдаги 150 мингдан 1980 йилда миллиондан ошди. Ҳозирда Саудия Арабистони пойтахтида 7 миллиондан ортиқ одам истиқомат қилади.

2011 йилда Салмон мудофаа вазири лавозимига ўтди ва Миллий хавфсизлик кенгашига ҳам кирди. Бир йилдан камроқ вақт ўтгач, 2012 йил июн ойида у укаси вафот этганидан кейин валиаҳд шаҳзода ва бош вазир ўринбосари бўлди.

Салмон тахтга 2015 йилнинг январида, олдинги қирол Абдуллоҳ вафот этганидан кейин келди. Шу билан бирга унинг укаси Мукрин ибн Абдулазиз Ал Сауд валиаҳд шаҳзода этиб тайинланди.

Аввалроқ Қувайт амири Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берган эдик. У тиббий кўрикдан ўтказилди ва ҳозир соғлиғи яхши.