Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия Арабистони Россияга қарши нефть урушини бошлайдими?
8.03.2020 20:50,  
1794

Бугун Венада бўлиб ўтган нефт ишлаб чиқарувчи давлатлар аъзолигидаги ОПЕК ташкилотининг мажлисида нефт ишлаб чиқаришни камайтириш борасида  келишувга эришилмади. Корона вируси оқибатида нефтга талаб камайгани боис ишлаб чиқаришни камайтириш орқали нархни кўтаришга ёки камида нархларни барқарор сақлашга умид қилинаётган эди. Бу умидни Россия пучга чиқарди. 

Таҳлилчилар  ёзишича  Россия нефт нархини паст ушлаб туриш орқали АҚШдаги  сланц нефти ва гази  саноатига зарба бермоқчи . Бу кетишда Саудия Арабистони ҳам Россияга ўчакишиб кунлик ишлаб чиқаришни 9 миллион баррелдан 11 миллион баррелга кўтариши ва натижада дунёни нефтга тўлдириб ташлаши мумкин. Шундоқ ҳам нефтга талаб заифлашгани манзарасида нефт нархи баррелига $30 долларгача тушиб кетиши мумкинлиги айтилмоқда.

Саудия янаги ойдан бошлаб асосий харидорларига чегирмалар бериши кутилмоқда. Шу орқали бозордаги ҳиссасини кўпайтириб Россияни музокаралар столига қайтариши мумкин. Саудиянинг 90% даромади нефтдан келади. Нефт қазиб  чиқаришда энг кам харажатли давлат ҳам Саудия экани айтилади. Бир баррел нефт қазиб чиқариш учун  Саудия  $2 доллар сарфлайди холос. Нефт жўмрагини бураб истаган пайтда  қазиб чиқаришни кескин ўзгартириш ҳам Саудия учун осонроқ  дейди кузатувчилар.

Россия ва Саудия ўртасидаги нархлар жангида Ангола ва Нигерия каби заифроқ давлатлар катта зарар кўриши мумкин. Бундай уруш ўтмишда ҳам бўлган. 1980 йилларда АҚШ нефт нархини пасайтириш учун яқин иттифоқчиси Саудиядан фойдаланган эди. Ўшанда нефт савдосидан тушаётган пулларга қарам бўлган СССР жиддий зарар кўрган. Аммо нефт нархи пасайишидан Ўзбекистон халқи ҳеч қачон фойда кўрмаган шу жиҳатдан бизга аҳамияти бўлмаса керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан