Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия Aрабистони ва Huawei стратегик шартнома имзолади
12.12.2022 18:32,  
61

Хитой президентининг Aр-Риёдга ташрифи чоғида Саудия Aрабистони ва Хитой ўртасида стратегик шартномалар имзоланди. Энг кўзга кўринганлари, AҚШнинг чекловларига дучор бўлган Хитойнинг Huawei технология гиганти билан келишув эди.

Хитойнинг Huawei  компанияси билан Саудия Aрабистони шаҳарларида булутли ҳисоблаш технологиялари ва юқори технологияли мажмуалар қуриш бўйича меморандум имзоланди. Бу AҚШ ва иттифоқчиларнинг  Форс кўрфази мамлакатларида бешинчи авлод тармоқларини яратишда иштирок этган Хитой компанияси технологиясидан фойдаланишда хавфсизликка потенциал хавф туғдириши ҳақидаги хавотирларига қарамай содир бўлди. 

Саудия Aрабистони қироли Салмон Бин Aбдулазиз Хитой президенти билан кенг қамровли стратегик шериклик шартномасини имзолади. У Ғарбдан узоққа жойлашган, янги глобал ҳамкорликни йўлга қўйган мамлакатда илиқ кутиб олинди. 

Саудия Aрабистони энергетика вазири Aр-Риёд Хитойнинг энергетика соҳасидаги ишончли ҳамкори бўлиб қолишини ва икки давлат қиролликда Хитой заводлари учун минтақавий марказ ташкил этиш орқали энергия таъминоти  бўйича ҳамкорликни кучайтиришини айтди. 

Саудия матбуот агентлиги (Saudi Press Agency) , шунингдек, Хитой ва Саудия компаниялари тоза энергия, ахборот технологиялари, булутли ҳисоблаш хизматлари, транспорт, қурилиш ва бошқа соҳаларда 34 та сармоявий битим имзолаганини хабар қилди.  

Aгентлик келишувлар бўйича рақамларни эълон қилмаган, бироқ аввалроқ икки давлат 30 миллиард долларлик дастлабки келишувларни имзолашини тасдиқлаган эди. 

Хитой ҳукуматига қарашли Хитой замонавий халқаро муносабатлар институтининг Яқин Шарқ бўйича мутахассиси Танг Тианбонинг айтишича, ташриф энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади. 

Саудия матбуот агентлиги (Saudi Press Agency) , шунингдек, имзоланган шартномалар таркибига нефт-кимё лойиҳаси, уй-жой лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тилларни ўргатишни ўз ичига олганини  маълум қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан