Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия Арабистонида бир кунда 81 киши қатл этилди, бу сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик оммавий қатлдир
13.03.2022 11:40,  
391

Кеча, 12 март куни Саудия Арабистонида қотиллик ва ҳарбийлашганлик жиноятларида айбланган 81 кишини қатл этилди. Бу ҳақда “CNN” нашри хабар берди. Бу рақам қиролликда 2021 йилда қайд этилган 67 та, 2020 йилда эса 27 та ўлимдан ошиб кетди.

Қайд этилишича, бу қиролликнинг замонавий тарихидаги энг йирик оммавий қатл жараёни ҳисобланади.

Таъкидлаинишича, ҳатто 1979 йилда Маккадаги Улуғ масжид эгаллаб олинганида ҳам бу қадар кўп одам ўлимга ҳукм қилинмаган. Шу воқеа сабаб, 1980 йилнинг январь ойида 63 нафар жангари оммавий қатл қилинган.

Саудия Арабистонининг давлат ахборот агентлиги SPA'нинг билдиришича, айбланувчилар адвокат ҳуқуқи билан таъминланган ва суд жараёни давомида Саудия қонунларига кўра уларнинг тўлиқ ҳуқуқлари кафолатланган. «Бу шахслар, жами 81 нафари турли жиноятлар, жумладан, бегуноҳ эркаклар, аёллар ва болаларни ўлдиришда айбланган», — дейилади ички ишлар вазирлиги баёнотида.

Коронавирус пандемияси даврида Саудия Арабистонида ўлимга ҳукм қилинганлар сони аввалги йилларга нисбатан камайган бўлса-да, расмийлар уларни “Ал- Қоида”, “Ислом давлати” ва Ямандаги исёнчи хусийлар каби террор гуруҳларига алоқадорлигини таъкидлаган.

Қайд этиш мумкин, бутун дунё эътибори Россия-Украина можароларига қаратилаётган бир пайтда АҚШ энергия нархлари глобал миқёсда ошгани сабабли бензин нархини пасайтиришга умид қилмоқда. Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон эса нефть нархи рекорд даражада ошиб кетгани сабаб кейинги ҳафтада Саудия Арабистонига сафар қилишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, саудиялик инвесторлар 2020 йил давомида нефть савдоси орқали 119 млрд. доллар даромад олган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан