Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия Арабистонида ҳаракатланиш тўлиқ чекланади
23.05.2020 06:06,  
585

Саудия Арабистони ички ишлар вазири Талал аш-Шалхуб "Ал-Арабия" телеканалида чиқиши чоғида мамлакатда 22 майдан бошлаб ҳаракатланиш бутунлай чекланишини маълум қилди.

Ушбу чеклов 27 майга қадар амал қилади.

Мусулмонлар учун муқаддас ҳисобланган Рамазон ойи ниҳоясидаги бундай қарор мамлакатда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида қилинган. Анъанавий тарзда қироллик аҳолиси Ийд ал-Фитр байрами муносабати билан 23-27 май кунлари дам олишади. 

Ҳозирга қадар Саудия Арабистонида 67 719 та коронавирус ҳолати қайд этилган. 39 003 нафар бемор бутунлай соғайиб кетди. 364 та ўлим ҳолати тасдиқланди. Охирги бир кун ичида қиролликда коронавирус қайд этилиш ҳолати рекорд даражада ўсди - 2642 та ҳолат.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан