Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия Арабистонида тошбақа шаклидаги "сузувчи шаҳар" қурилади
24.11.2022 13:25,  
47

Саудия Арабистони 2033 йилда улкан тошбақа шаклидаги "сузувчи шаҳар"ни барпо этади. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.

Улкан кема функциясини бажарувчи шаҳар 335 миллион йил олдин мавжуд бўлган Пангея қитъаси шарафига шундай номланади. Умумий қиймати 8 миллиард долларга тенг лойиҳа "Лаззари" қурилиш-лойиҳалаш ташкилоти томонидан тақдим этилди.

Лойиҳага кўра, шаҳар марказида бош майдон, унинг атрофида эса жамоат ҳамда турар-жой бинолари жойлаштирилади. Шунингдек, кемада меҳмонхоналар, савдо марказлари, истироҳат боғлари ва ҳаттоки кичикроқ кемаларга порт ва самолётлар учун учиш-қўниш майдончалари ҳам жойлаштирилади.

Бир вақтнинг ўзида 60 минг кишини ўзига сиғдира оладиган шаҳар узунлиги 660 метрни, кенглиги эса 550 метрни ташкил қилади. Кемадаги хонадонлар сони эса 30 000 та бўлади. Шаҳарни табиий энергия билан таъминлаш мақсадида тошбақа қанотларидан фойдаланилади. Яъни унинг қанотлари кемага қарши ҳаракатланади ва тўлқинлардан қувват олади. Бундан ташқари, биноларнинг том қисмида қуёшдан қувват олувчи панеллар жойлаштирилади.

Албатта, бундай катта шаҳарни қуриш учун муҳандисларга алоҳида жой керак. Муҳандислар қурилиш учун идеал жой сифатида Саудия Арабистонининг Жидда шаҳаридан 130 км шимолда жойлашган "Қирол Абдулла" портини танлади. Қурилиш жараёни бошланишидан олдин денгизнинг тахминан бир километр квадрат майдондаги ҳудуди қазиб олинади ва айлана шаклида тўғон қурилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан