Саудия Арабистонида баландлиги 2 километрга тенг келадиган осмонўпар бино қурилади. Шу тариқа бино баландлик кўрсаткичи бўйича Дубайдаги 828 метрли "Бурж Ҳалифа" биносини ортда қолдиради.
Бино мамлакатнинг суверен фонди томонидан Ар-Риёднинг шимолий қисмида қурилиши маълум қилинган. Қурилажак бино майдони 18 квадрат километрни ташкил этади.
Лойиҳанинг қиймати 5 миллиард АҚШ долларига баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонидаги энг баланд бино Макка шаҳридаги "Абраж ал-Байт" мажмуаси таркибига кирувчи Қироллик соат минораси ҳисобланади. Унинг баландлиги 601 метрга тенг.