Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия Арабистонининг энг йирик банклари бирлашишга рози бўлди
12.10.2020 09:33,  
142

Саудия Арабистонининг энг йирик банки Миллий тижорий банки (National Commercial Bank - NCB) ҳамда унинг рақобатчиси Samba Financial бирлашиш тўғрисида келишиб олди. Бу ҳақда РБК хабар бермоқда.

NCB Samba’нинг ҳар бир акциясига 28,45 риалдан ($7,58) тўлайди. Битим нархи 55,7 млрд. риалга (қарийб $15 млрд.) баҳоланмоқда. Бирлашган компаниянинг 67,4% қисмига NCB акциядорлари, 32,6% қисмига Samba акциядорлари эгалик қилади.

Саудия банкларининг бирлашиши соҳага доир 2020 йилдаги энг муҳим воқеа бўлди. Янги молиявий гуруҳнинг биргаликдаги активлари 220 млрд. долларга баҳоланмоқда, бу эса уни Форс кўрфазидаги учинчи энг йирик кредиторга айлантиради. Бирлашган ширкатнинг бозор баҳоси $46 млрд.га тенг бўлади, бу эса минтақадаги энг йирик ўйинчи Қатар миллий банки QPSC бозор баҳоси билан таққосланади.

Bloomberg маълумотларига кўра, NCB ва Samba’нинг бирлашиши 2016 йилда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон ал-Сауд томонидан эълон қилинган “Vision 2030” миллий дастурининг асосий пунктларидан бири. У мамлакат иқтисодиётини диверсификация қилиш, нефт маҳсулотлари бозорига қарамликни камайтириш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларини, жумладан туризм, инфратузилма ва дам олишни ривожлантиришдан иборат.

Таъкидланишича, раҳбари валиаҳд шаҳзода ал-Сауд бўлган Давлат инвестиция фонди ўзининг 37,2% улуши билан бирлашган NCB-Samba гуруҳининг энг йирик акциядори бўлади.

Бирлашган янги компания ҳар йили 800 млн. риал ($213 млн.дан кўпроқ) фойда келтириши кутилмоқда. Битим 2021 йилнинг I чорагида якунланади ва топ менежментнинг ўзгариши билан бирга олиб борилади. Ал-Ғамди гуруҳнинг Бош директори бўлади, Samba’нинг ҳозирги раиси Аммар ал-Худайри бирлашган банкни бошқаради.

Банклар бирлашуви Форс кўрфази мамлакатлари коронавирус пандемияси ва энергия экспортидан тушадиган даромадларнинг пасайиши туфайли юз бераётган икки томонлама иқтисодий зарба билан ҳам боғлиқ. Бир йил аввал NCB активлари ҳажми бўйича Саудиянинг тўртинчи рақамли банки Riyad Bank билан бирлашишни рад этган эди.

Май ойида Ар-Риёд ОПEК+ доирасида эришилган келишувга мувофиқ Европа ва Осиёга нефт етказиб беришни 20-30% га қисқартирган эди. Июнь ойида мутахассислар АҚШ бозорида Саудия нефти 35 йиллик минимумни янгилайди, деб башорат қилган эди.

Шу туфайли апрель ойидаги ОПEК + битими Саудия Арабистонига валиаҳд шаҳзоданинг ислоҳотлар сиёсатини давом эттириш учун тўпланган захираларни қисман тежашга имкон беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан