Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия Арабистонининг Париждаги рекламаси норозиликка сабаб бўлди
30.10.2019 19:57,  
598

“Чегара билмас мухбирлар” (RSF) ташкилоти Франция пойтахти Парижнинг гавжум кўчаларидан бирига ўрнатилган ва Саудия Арабистони туризм маркази сифатида реклама қилинган баннернинг олиб ташланишини талаб қилмоқда.

Ташкилот бунинг учун судга мурожаат қилди. RSF фикрига кўра, саудиялик журналист Жамол Қошиқчи ўлдирилганидан бир йил кейин осилган бу баннер “иғвогарона ва инсон ғурури учун ҳақоратдир”.

Бундан ташқари, ташкилот мазкур баннерни Саудия Арабистони ҳукумати сурбетлигининг бир намунаси ва инсон ҳуқуқларига ҳурматсизлик деб атади.

Журналист Жамол Қошиқчи ўтган йилнинг октябрида Истанбулдаги Саудия Арабистони консуллигида ўлдирилган эди. Унинг жасади йўқ қилинган.

“Чегара билмас мухбирлар” ташкилотининг бу йилги матбуот эркинлиги рейтингида Саудия Арабистонига 180 давлат орасидан 172-ўрин берилган. Ташкилот маълумотига кўра, ҳозир бу мамлакатда камида 32 журналист қамоқда сақланяпти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан