Саудия Арабистонининг Saudi Aramco нефть-газ компанияси Ўзбекистонда газ қазиб чиқармоқчи

Саудия Арабистонининг Saudi Aramco нефть-газ компанияси Ўзбекистонда газ қазиб чиқармоқчи

Саудия Арабистонининг Saudi Aramco нефть-газ компанияси Ўзбекистонда газ қазиб чиқаришга қизиқиш билдирган. Бу ҳақида Россия 24 телеканалининг «Курс дня» кўрсатувида маълум қилинди.

Россия энергетика вазири Александр Новак Жиддада Саудиялик ҳамкасби шаҳзода Абдулазиз бин Салмон билан учрашди. Александр Новак Абдулазиз бин Салмонинг янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этди.

“Биз Россия ва Саудия Арабистони ўртасидаги мавжуд мулоқотни юқори баҳолаймиз ва ўзаро ҳамкорлигимиз давом этишига ишонамиз. Биз икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга интиламиз "деди рус вазири.

Шунингдек, учрашувда Россия нефть-газ компанияси Лукоилнинг Aramco билан ҳамкорликда Ўзбекистондан газ қазиб олиш бўйича масалалар ҳам муҳокама қилинган. Ўзбекистонда сиқилган табиий газ (СПГ) қазиб олишга Aramco қизиқиш билдирган, Лукоил эса бу халқаро ҳамкорликни кўриб чиқиш ниятида эканлигини билдирган. Бошқа тафсилотлар батафсил очиқланмади.

Эслатиб ўтамиз, Aramco 2018 йилда жаҳоннинг энг рентабелли компанияларидан бири бўлган эди.

3746