Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия шаҳзодаси туфайли Швейцария банкининг акциялари кўтарилди
6.12.2022 13:52,  
122

Швейцария биржаси маълумотларига кўра, Credit Suisse акциялари 5 декабрдаги савдоларда деярли беш фоизга ошиб бормоқда. Янгиланиш пайтида қимматли қоғозлар нархи 3,1 Швейцария франкига етди, максимал даражада акциялар нархи 3,17 га кўтарилди.

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон гигантнинг сўнгги ойларда инқирозга учраган янги инвестиция бўлимининг улушини сотиб олиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ортидан қимматли қоғозлар кўтарилди. Гап 500 миллион доллар миқдорида кетмоқда, деб тушунтиради Bloomberg, хабардор манбаларга таяниб.

Шу билан бирга, шаҳзода ўз маблағлари ёки ўз мамлакатининг сармоя фондлари орқали сармоя киритишни режалаштиряптими, ёки йўқми ҳозирча аниқ маълумот маълум эмас. Манбаларга кўра, American Atlas Merchant Capital бошқа инвесторлар орасида бўлиши мумкин.

Молиявий қийинчиликларни бошидан кечираётган Credit Suisse ҳозирда қайта тузилиш босқичида. Ноябрь ойида Bloomberg агентлиги жорий чоракнинг биринчи ҳафталарида мижозларнинг ташкилотга ишончи йўқлиги сабабли ўз ҳисоб варақларидан маблағларни ечиб олиш қарори туфайли банк 88,3 миллиард доллар йўқотганини қайд этган эди.

Credit Suisse муаммолари сентябрь ойида муҳокама қилинди ва октябрь ойининг бошида Швейцария банки раҳбари Ульрих Кернер ходимларга юборган хати эълон қилинди. Унда банк учун бизнеснинг турли соҳаларини кенг миқёсда қайта қуришга тайёргарлик кўриш фонида юзага келадиган "муҳим лаҳза" ҳақида сўз юритилди. Бошқа нарсалар қатори, баъзи бўлинмалар банк гуруҳидан чиқарилиши ва мустақил равишда ишлашни давом эттириши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан