Саудияда оғир аҳволда қолган 80 ёшли Ўзбекистон фуқаросига ёрдам берилди

Саудияда оғир аҳволда қолган 80 ёшли Ўзбекистон фуқаросига ёрдам берилди

Мадина, Саудия Арабистони. Фото: twitter.com

2020 йил 3 январь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистоннинг 80 ёшли фуқароси А.Х.нинг оғир аҳволга тушгани тўғрисидаги маълумотлар тарқалди. Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, шу куннинг ўзидаёқ мамлакатимизнинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси у киши билан алоқа ўрнатиб, унга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатган.

Хабарда айтилишича, А.Х. маълум миқдордаги пул эвазига маълум одамлар билан Саудия Арабистонига умра зиёрати учун сафар ташкиллаштириш, хусусан меҳмонхона, овқатланиш, доимий кузатув хизмати харажатларини қоплашга келишиб олган.

МАВЗУГА ДОИР: Ҳажга қачон боришингизни биласизми ёхуд яна монополия ҳақида...

Аммо, 1 январь куни Бишкек ва Истанбул орқали Жидда шаҳри аэропортига келганида ваъда қилинганига қарамай уни ҳеч ким кутиб олмаган.

Бош консулхона Саудия Арабистонининг Ҳаж ва умра ишлари вазирлиги кўмаги билан Ўзбекистон фуқаросини меҳмонхонага жойлаштирган. Ҳозирда у умра амалларини адо этмоқда.

МАВЗУГА ДОИР: Туризмни ривожлантириш қўмитаси умра зиёратидаги чекловларни олиб ташлашга чақирди

Шунингдек, Консуллик-ҳуқуқий департаменти Саудия Арабистонида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Жидда шаҳридаги Бош консулхонасига +966-12-607-72-50 ва +966-56-661-94-96 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатди.

МАВЗУГА ДОИР: Саудия Арабистони 14 нафар ўзбекистонлик зиёратчини депортация қилди

МАВЗУГА ДОИР: Умрадан дин ишлари бўйича қўмита манфаат кўрмаса, ким манфаат кўради ёхуд холис хизматлар нархи 5 миллион долларми?