Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Савдо тарозиларининг аниқлиги тўғрисидаги давлат стандартини биласизми?
27.12.2016 16:46,  
23

Ҳар биримиз деярли ҳар куни камида бир бор харид амалга оширамиз. Бу жараёнларда эса оммалашган савдо тарозилари асосида харид амалга оширилади. Ўринли савол туғиладики ушбу тарозилар хатоликка эгами? Агарда хатоликка эга бўлса уша хатолик қанча миқдоргача рухсат этилган?

Халқаро қонунлаштирувчи метрология ташкилотининг уйғунлашган стандарти

GOST OIML R 76 1 – 2011 ​ меъёрий ҳужжатига кўра қиёслаш бўлинма қиймати 10 грамм бўлган тарозилар учун рухсат этилган хатолик қуйидагича:

0 дан 5кг гача оғирликда - 10г;

5кг дан 20кг гача оғирликда - 20г;

20кг дан юқори оғирликда - 30г.

Ўзбекистон Республикаси «Метрология»тўғрисидаги қонунининг 7 , 14 , 17 моддаларига, Ўзбекистон Республикаси «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 8 моддасига хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253 сонли қарорига асосан савдо-сотиқда қўлланиладиган тарозилар давлат метрологик текширувидан ўтган ва тегишли сертификатга эга бўлиши лозим.

Ушбу тарозилар Ўзбекистон Республикаси ўлчаш воситаларининг давлат реестирига киритилган бўлиши керак. Давлат реестирига киритилган ўлчаш воситалари билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан