Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








«Савдогарбанк» 28 йиллик фаолиятидан сўнг ўз номини ўзгартиришга тайёрланмоқда
29.06.2022 21:32,  
24

«Савдогарбанк» 28 йиллик фаолиятидан сўнг ўз номини ўзгартиришга тайёрланмоқда.

Ягона корпоратив ахборот портали маълумотларига кўра, «Савдогарбанк» 28 йиллик фаолиятидан сўнг ўз номини ўзгартиришга тайёрланмоқда.

Ребрендинг қарори акциядорларнинг йиллик йиғилишида бир овоздан маъқулланди. Унда кворумни таъминлаган ҳолда банкнинг 99,49% акциялари эгалари иштирок этди.

«Банкнинг номи „Гарант Банк» акциядорлик жамияти деб ўзгартирилсин ва банк уставига киритилган ўзгартиришлар иловага мувофиқ тасдиқлансин», — деган ташаббус шу таҳрирда билдирилди.

Банк раҳбариятига банк номини ўзгартириш билан боғлиқ чоралар кўриш топширилди. Қайд этиш керак, низомнинг янги таҳрири Марказий банкдан рўйхатдан ўтказилиши шарт.

Рауф Комилжонов энди «Савдогарбанк» акцияларининг назорат пакетига эгалик қилади. 2021 йил ноябрь ойида у 53,53% акцияларни сотиб олди, март ойида эса яна 45,7% ини биржа орқали 71,3 млрд сўмга харид қилди.

Яқин вақтгача Комилжонов «Makro» дўконлар тармоғини бошқарадиган «Дарвоза савдо» МЧЖнинг 11% улуш эгаси сифатида ҳам кўрсатилган эди (ҳозирда компания тўлиқ «Orient Group»га тегишли).

Савдогарбанк зарар кўрганлар қаторига киради: 2021 йилнинг биринчи ярмида молиявий йўқотишлар 24,2 млрд сўмни, учинчи чоракда эса 10,8 млрд сўмни ташкил этди (бутун 2021 йил учун ҳисобот ҳали эълон қилинмаган). Шу билан бирга, 2020 йилда банк 14,2 млрд сўм фойда олганди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан