Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








UzAuto Motors:"Савдонинг биринчи кунида шартномаларнинг ярми олиб-сотарлар томонидан тузилган"
5.03.2022 17:54,  
290

Автомобилларга шартнома тузиш бошланган куннинг ўзидаёқ, сотилган автомобилларнинг аксарияти қайта сотиш эҳтимоли билан сотиб олинган бўлиши мумкин

Бунга бир киши томонидан икки ва ундан ортиқ автомобилга шартнома тузилганлиги ҳақидаги маълумотлар сабаб бўлди. Энг эътиборли ҳолат, бир вақтнинг ўзида бир шахс томонидан 35 та автомобил  учун шартнома тузилганлигидир. Сотувнинг биринчи куни жами 13 203 та автомобилга тузилган шартномалардан  6 836 таси (52%) шу тарзда тузилган.

Қайд этиш жоизки, “тадбиркорлар”нинг осон даромад топишга бўлган юқори қизиқиши, энг аввало, ўз эҳтиёжлари учун автомобил сотиб олмоқчи бўлган истеъмолчилар учун ноқулайликларни юзага келтириб, ортиқча талабни шакллантиради.

Шунингдек, UzAuto Motors “Бизнесменлар”нинг эмас, аксинча аҳоли эҳтиёжларини қондириш учун приоритетлар тизимини жорий қилди. Унга кўра, автомобиллар қайта сотиш учун эмас, балки шахсий эҳтиёжи учун автомобил сотиб олаётган мижозларга автомобилларни етказиб беришни биринчи ўринга қўяди.

Автомобилларни қайта сотиш эҳтимоли билан тузилган шартномалар аниқланган тақдирда, компания шартнома шартларига мувофиқ (3.1.2 бандга мувофиқ) автомобилни етказиб бериш муддатини қўшимча 120 кунга оширади.

 

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан