Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сайлов натижалари имкон қадар халқ иродасини ифода этиши учун нима қилишимиз керак?
22.12.2019 00:54,  
289

Фарғона вилоятининг (балки бошқа вилоятларда ҳам шундай ҳолат кузатилаётгандир, бундан бехабарман) айрим сайлов участкалари раисларига туман ҳокимлари воситасида маҳаллий ҳокимлик манфаатларини ҳимоя қилувчи депутатлар фойдасига бўш, белгиланмаган сайлов бюллетенлари олиб қўйиш буюрилмоқда экан. Олий Мажлисга номзод учун 200 та, вилоят кенгаши номзодига эса 100 тадан, кейинчалик ўзларига керакли номзодга овоз етмай қолса, фойдаланиш учун.

Сайловга 12 соатдан камроқ вақт қолди, бу гапларни гапирганлар тан олишмайди, эшитганлар эса юрак ютиб бирор жойда айта олишмайди.

Ўтирган курсиси ва йиллар давомида қурган коррупцион схемали бизнес империялари мустаҳкамлиги учун ХАЛҚ манфаатларини 2 пулга олмайдиган виждонсизларнинг ўйинини бузиш учун нима қилиш мумкин?

Энди номзодлар ҳеч нима қила олмайдилар. Улар қўлларидан келганича ишларни кечаги кунгача қилиб бўлишди.

Энди сайлов натижаси сайловчилар ва сановчилар (партияларнинг ишончли вакиллари ва кузатувчилари, сайлов комиссияси аъзолари) қўлида.

Аввало, сайловчилар албатта сайловда иштирок этишлари керак.

Сабаби сайловларда маҳаллий ҳокимлик "номзод"ларидан ташқари, албатта, ҳеч бўлмаганда 1 нафар бетараф номзод қатнашади. Сиз овозингизни ана шу бетараф номзодга беришингиз орқали "танланган" номзод имкониятларини 1 овозга пасайтирасиз. Чунки сиз сайловда иштирок этмасангиз, бўш қолган бюллетендан "танланган" номзод ютиши учун фойдаланишлари мумкин.

Иккинчи ва энг муҳим ҳолат эса соат 20:00 дан кейин юз беради. Бунда асосий "юк" партияларнинг кузатувчилари ва ваколатли вакилларига тушади.

Партия вакиллари сайлов давомида ва айниқса, сайлов якунлангач, соат 20:00 дан кейинги ҳар бир ҳолатни - сайловчилар рўйхатини, сайлов бюллетенларини йиғиш, овозларни санаш (шу жараёнга жуда эътиборли бўлиш талаб этилади, сабаби овозларни санаш жараёнида "танланган" номзодга рақиб бўлиши мумкин бўлган номзодга овоз берилган сайлов бюллетенлари бузиб қўйилади. Бу жуда осон: битта ручка олиб, номзодларнинг яна бирига белги қўйиш кифоя, бюллетен ҳақиқий эмас деб топилади), овозларни ҳисоблаш (мана шу жараённи ҳам имкон бўлса, фото ёки видеофакт қилиб олиш мақсадга мувофиқ, сабаби овозлар санаш жараёни қалам билан белгилаб борилади, уни ўзгартириш осон) жараёнларини имкон қадар синчковлик билан кузатишлари зарур.

Ҳурматли, партия вакиллари, ҳурматли депутатликка номзодлар!

Агар кузатувчингиз, ваколатли вакилларингиз юқоридаги талабларга жавоб бермаса, эрталаб уларни алмаштиринг, ҳали вақт бор, зеро сайловлардаги ғалабангиз қайсидир маънода уларга ҳам боғлиқ.

Юқоридаги тадбирларни қўллаб ҳам маҳаллий ҳокимлик томонидан "танланган" номзодларнинг ҳаммасини синдира олмасмиз, лекин уларнинг сонини камайтирамиз ҳеч бўлмаганда.

Келинглар, сайловларда қатнашиб, сайловларда эътиборли бўлиб, айрим виждонсиз амалдорларнинг ўйинларини бузамиз!

Имкони борлар, постдаги фикрларга қўшиладиганлар бўлса, ушбу блогпостни тарқатишда ёрдам беринг, қанча кўпчилик сайловларда иштирок этса, шунча кам бўш бюллетенлар ортиб қолади!

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан