Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саёҳат учун кешбекга эга бўлиш учун бир қатор шартларни бажариш керак. Қандай?
8.11.2022 16:01,  
44

Дам олиш кунлари оиламиз билан Бухорога бордик. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖдан икки томонга - бориш ва қайтиш учун чипта сотиб олдик, меҳмон уйидан хона олдик. Саёҳатимиз давомида биз шунчаки эски шаҳарни айланиб чиқдик ва музейларга, маданий обида мажмуаларига бормадик. Биз саёҳат учун кешбек олишимиз мумкинми?

Саёҳат учун кешбекга эга бўлиш учун бир қатор шартларни бажариш керак:

Солиқ мобил иловасида ЖШШИРни киритган ҳолда FACE ID орқали рўйхатдан ўтиш;

шунингдек, саёҳатнинг барча уч босқичи учун амалга оширилган тўловларга тақдим этилган ҚР-кодли чекларни Солиқ мобил иловасида сканерлаш орқали рўйхатдан ўтказиш, яъни:

авиа, темир йўл ва (ёки) автобус транспорти чиптасини харид қилиш;

жойлаштириш воситаларидан (меҳмонхоналар, дам олиш уйлари ва зоналари, меҳмон уйлари ва бошқалардан) фойдаланиш;

маданий мерос объектларига ташриф буюриш.

Сизнинг ҳолатингизда 3-босқич тугалланмаган, яъни маданий мерос объектларига ташриф буюрганлик учун чек мавжуд эмаслиги сабабли, саёҳат учун кешбек олиш мумкин эмас деб ҳисобланади.

Эслатамиз: жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб республика бўйлаб саёҳат қилувчи ва саёҳат давомида саёҳатнинг барча уч босқичини бир вақтнинг ўзида якунлаган сайёҳлар харажатлари учун 15 дан 50% гача кешбекка эга бўлмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан