Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сайёҳлик ярмаркасида “Ўзбекистоннинг расмий йўл кўрсаткичи” тақдим этилади
8.11.2019 18:58,  
50

13-15 ноябрь кунлари “Ўзэкспомарказ”да “Ипак йўлида туризм” 25-Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси бўлиб ўтади. Мазкур туристик ярмарка 1995 йилдан бери БМТ умумжаҳон сайёҳлик ташкилоти расмий кўмаги билан ўтказилмоқда.

25 - Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси иштирокчиларини қизиқарли тадбирлар кутмоқда: шарқона бозор, “Ипак йўлининг таъми” миллий таомлар фестивали, Ўзбекистон туристик бренди элчиларининг халқаро форуми, Шаҳрисабз миллий либослар халқаро фестивалининг тақдими, ҳунармандлардан маҳорат дарслари ва улар ясаган буюмлар кўргазмаси, Ўзбекистон ва Россиянинг биринчи туристик форуми ва ҳоказо.

Шунингдек, туроператорлар учун “Туризм соҳасидаги инновациялар”, “Туризм соҳасида тадбиркорлик субъектларига тақдим этилган енгиллик ва имтиёзлар” ҳамда “Ўзбекистоннинг расмий йўл кўрсаткичи” мобил иловасининг тақдимоти ўтказилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан