Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сайёра Хўжаева рус тилига давлат мақомини бериш таклифига ўзининг алоқаси йўқлигини маълум қилди
5.05.2019 12:56,  
21

Ўзбекистон Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти раҳбари Сайёра Хўжаева Facebook’даги саҳифасида рус тилига давлат мақомини бериш таклифига ўзининг алоқаси йўқлиги ҳақида ёзди.

Қадрли дўстлар!

Алоқам бўлмаган нарсага жавоб ёзишни ўзимга эп кўрмаган эдим. Аммо, емаган сомсага пул тўлашни ҳам, хоҳламайман.

Шу кунларда, ижтимоий тармоқларда кенг мухокама қилинаётган тил масаласидаги мурожатномага оид баҳс-мунозараларга менинг алоқам йўқлиги тўғрисида, ойдинлик киритишни лозим деб ҳисоблайман. Шунинг учун, бўлган воқеани бошидан батафсилроқ ёзишга қарор қилдим.

2 май куни менга, журналист-блогер Али Қаҳҳоров телефон қилиб, рус тили бўйича мурожаатномага қўл қўйибсиз деб, шу бўйича интервью олмоқчи эканлигини маълум қилди. Мен таажжубландим, ҳайрон қолиб, қанақа мурожаатнома, қачон чиққанлигини ва зудлик билан, менга юборишини илтимос қилдим. У буни тасдиқлаши мумкин.

30 апрель куни «Vesti.uz» да чиққан мурожатномани қўриб, мен дарҳол ушбу сайт раҳбарини кимлигини ва телефонларини қидиришга тушдим ва А.V.Березовский эканлигини аниқлаб, улардан, мен бу ҳужжатни ёзмаганлигимни, тайёрлашда иштирок этмаганимни ва қўл қўймаганлигим сабабли, мурожаатчилар сафидан, менинг фамилиямни олиб ташлашни талаб қилдим.

А.V.Березовский ҳам буни тасдиқлай олади. Шундай қилиб, менинг фамилиям, менинг талабимга кўра олиб ташланди.

Бундан уч ойча олдин журналист А.М.Ходжаев, рус тилини аҳамияти ҳакида фикр сўраган эди. Тилни билиш инсонни ўзи учун, дунёқарашни кенгайтириш ва ўз ҳуқуқларини қаерга борганда ҳам, ҳимоя қилиш учун, муҳим восита деган фикримни доимо айтиб келганман.

Бу гапимдан тоймайман, чунки, бу фикрим факат рус тилигагина таалуқли эмас. Мени фикримни бошқача талқин қилиб, ўз мулоҳазаларини билдирган инсон учун, мен жавоб бермайман.

Шундай қилиб, бу мурожаатномани гўёки мен ҳам ёзгандек туҳматларга қолиб кетдим ва менга фикр билдираётганлар, менинг шаънимга бўлмағур фикрлар баён қилмоқдалар. Менинг шаънимга айтилаётган бўлмағур, нолойик мулоҳазаларни билдираётган шахслар, воқеани тузукроқ ва чуққурроқ ўргансалар, ўз обрўларини бунчалик тўкмаган бўлар эди.

Тўғри, жуда қўп халқ орасида бўламан, дангалчи, тўғрисўзман, бу эса айниқса айрим мансабдорларга ёқавермайди, лекин мен ислоҳотларга ичим куйганидан, халқимиз ва юртимиз равнақига бефарқ бўлмаганим учун шундай йўл тутаман ва аҳволни, қайси лавозимда бўлишимдан қаттий назар, тузатишга ҳаракат қиламан.

Онгли ҳаётим давомида шу халққа хизмат қилишни ўзимга фахр деб билдим. Буни мен ишлаган ва раҳбар бўлган жойлардаги ҳалқдан сўранг!

Бошқача қилиб айтганда: «Менинг кимлигимни - эл билса бўлди...»

Сайёра Хўжаева, Ўзбекистон Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти раҳбари

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан