Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Сбербанк" ўзининг Швейцариядаги шўба банки “Sberbank Switzerland"ни сотиш бўйича битим тузди
5.09.2022 10:47,  
8

"Сбербанк" ўзининг Швейцариядаги шўба банки “Sberbank Switzerland"ни сотиш бўйича битим тузди, дея хабар берди компания матбуот хизмати.

Харидор “m3 Groupe Holding” маҳаллий инвестиция гуруҳи бўлиб, у мажоритар (асосий) акция улушига эгалик қилади.

Миноритар (озчилик) акция улуши “Monte Valle Patrners” халқаро инвестиция компаниясига тегишли бўлади.

Швейцариядаги шўба банки номи “TradeXBank” деб ўзгартирилади ва савдони молиялаштириш соҳасида хизматлар кўрсатишни давом эттиради.

"Мавжуд бозор шароитларини ҳисобга олган ҳолда, биз Швейцариядаги шўба банкимизнинг 100% акцияларини янги инвесторларга сотишга қарор қилдик. Умид қиламизки, янги инвесторлар бизнесини ривожлантиришда давом этадилар", — деди "Сбербанк" бошқаруви раиси ўринбосари Анатолий Попов.

Тавсия Этамиз






Тавсия Этамиз