Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сбербанк хорижга валюта жўнатмаларини тўхтатди
8.04.2022 23:28,  
283

Сбербанк чет давлатларга хориж валютасидаги жўнатмаларни амалга оширишни тўхтатди.

Банк вакилининг сўзларига кўра, хориж банкларидаги корреспондентлик ҳисоб рақамлари билан валюта операциялари ўтказишга нисбатан санкциявий чекловларнинг кучга кириши ушбу қарор қабул қилинишига сабаб бўлган.

«6 апрелдан бошлаб расмийлаштирилган жўнатмалар мижоз ҳисобига тўлиқ қайтарилади. Хорижга рублдаги пул жўнатмаларини одатдаги режимда чекловларсиз амалга ошириш мумкин», — дея қўшимча қилди у.

Шунингдек, мобил илова орқали яқин хориж мамлакатлари: Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Днестрбўйига рублдаги жўнатмаларни амалга ошириш имконияти сақланиб қолган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан