Семиз ички ишлар ходимларини ортиқча вазндан халос қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда

Семиз ички ишлар ходимларини ортиқча вазндан халос қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда

Қашқадарё вилояти ички ишлар органларида семизлик даражалари бўйича ҳисобга олинган ходимлар билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида ижобий натижаларга эришилди, деб хабар бермоқда Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, 2019 йилнинг март ойида вилоят ички ишлар органларида меҳнат қилаётган ходимлардан 1 163 нафари семизлик даражаси бўйича алоҳида рўйхатларга киритилган. 31 апрелга келиб эса уларнинг 188 нафари ортиқча вазндан халос бўлган.

2019 йилнинг 30 июнь ҳолатига кўра, вилоятда жами 741 нафар ички ишлар ходими семизлик даражаси бўйича рўйхатга олинган. Шундан 484 нафари I даража бўйича, 237 нафари II даража бўйича, 18 нафари III даража бўйича, икки нафари эса IV даража бўйича семиз (ахборотда даражалар бўйича вазн кўрсаткичлари маълум қилинмаган).

Бундан ташқари, 30 июнь ҳолати бўйича яна 182 нафар ходим семизлик даражалари бўйича рўйхатдан чиқарилган.