Семизликка қарши курашувчи маҳсулот аниқланди

Семизликка қарши курашувчи маҳсулот аниқланди

Америкалик олимлар ҳар куни кўп бўлмаган миқдорда ёнғоқ истеъмол қилиш семизлик ривожланиши хавфини камайтиришини аниқлашди. Тадқиқот натижалари MedicalXpress сайтида эълон қилинган.

Тадқиқотчилар 20 йил давомида 300 мингга яқин кишининг соғлиғини кузатишган. Эксперимент иштирокчилари олимларга ўзларининг вазни, таом рациони, алкоголь истеъмол қилиши ва жисмоний фаоллиги ҳақидаги маълумотларни тақдим этишган.

Маълум бўлишича, суткасига мунтазам равишда 14 грамм ёнғоқ истеъмол қилганларда семизлик касалига чалиниш бошқаларга қараганда 23 фоизга камайган.

Шу билан бирга, ёнғоқнинг фойдасини сезиш учун қайта ишланган гўшт, шоколад ва турли қандолатчилик маҳсулотларидан воз кечиш тавсия этилади.