Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сенат ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик учун жавобгарликни кучайтиришни маъқуллади
6.05.2019 14:49,  
10

Олий Мажлис Сенати 3 май куни бўлиб ўтган 19-ялпи мажлисда Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддасига ҳайвонлар билан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жазо чораларини кучайтиришни кўзда тутувчи ўзгартишларни маъқуллада.

Ўзгаришларга кўра, эндиликда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш уларнинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса, худди шунингдек ҳайвонларни қийнаш — энг кам иш ҳақининг 1 бараваридан 3 бараваригача (ҳозирда — ЭКИҲнинг 0,5 дан 2 бараваригача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу моддага қуйидаги янги қисм ҳам қўшилмоқда:

«Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд вояга етмаган шахс ҳузурида содир этилса, — энг кам иш ҳақининг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда ёхуд ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади».

Сенаторларнинг қайд этишича, «Mehr va оqibat» Ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти маълумотларига кўра, 2014−2018 йилларда фуқаролардан ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат тўғрисида 3500 дан ортиқ мурожаат келиб тушган.

«Қонунчиликка таклифларни киритиш бўйича ишларимиз 2013 йилдаёқ бошланган эди. Биз Осиё, МДҲ, Европа ва Марказий Осиё давлатлари тажрибаларини ўргандик. Бу вақт давомида депутатлар ва давлат органлари вакиллари иштирокида уч маротаба давра суҳбати ташкил этдик. Биз [ҳайвонларга нисбатан] шафқатсиз муносабат тўғрисидаги фуқароларнинг ҳар бир мурожаатини тўпладик, судларда иштирок этдик, статистика юритдик, маърифий суҳбатлар ўтказдик. Бу жуда узун ва мураккаб йўл эди, — деди «Mehr va оqibat» жамияти ижро қўмитаси раиси Тимур Арипов «Газета.uz"га. — Биз Қонунчилик палатаси депутатлари ва сенаторларга, шунингдек қонунчилик устида ишлашда қатнашган барча миннатдорчилик билдирамиз».

Дастлаб депутатлар гуруҳи ва «Mehr va оqibat» жамияти томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида янада қаттиқроқ жазо чоралари кўзда тутилган эди. Жумладан, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш уларнинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса, худди шунингдек ҳайвонларни қийнаш — энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши таклиф қилинган.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд вояга етмаган шахс ҳузурида содир этилса, — энг кам иш ҳақининг 15 бараваридан 30 бараваригача миқдорда ёхуд ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши таклифи берилган.

Қонун лойиҳаси худди шу кўринишда биринчи ўқишдан ўтди, бироқ иккинчи ўқиш якунлари бўйича Қонунчилик палатасининг кўпчилик депутатлари йирик миқдордаги жарима жазосини маъқулламади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан