Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сенат Раиси Ашхободда бўлиб ўтган Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари Мулоқотида иштирок этди
12.12.2022 14:45,  
17

Жорий йилнинг 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги делегация Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё етакчи аёллар мулоқотининг йиллик йиғилишида иштирок этди.

Таъкидлаш лозим, Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари Мулоқотига 2020 йил декабрь ойида Ўзбекистон ташаббуси билан асос солинган бўлиб, минтақадаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ролини ошириш ҳамда барқарор ривожланиш билан боғлиқ қарорларни қабул қилиш жараёнларида иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида норасмий минтақавий платформа ҳисобланади.

Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқоти аъзолари, БМТ тараққиёт дастури, БМТ бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбарлари қатнашган анжуманда Туркманистон раислигида Мулоқот доирасида 2022 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, минтақадаги гендер тенглиги масалалари муҳокамалар марказида бўлди. Шунингдек, фаолиятнинг устувор йўналишларини белгилаш ҳамда мазкур платформани институтционаллаштириш юзасидан фикр алмашилди.

Йиғилишда сўзга чиққан Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаева биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли Мулоқот долзарб минтақавий платформага ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида гендер тенглигини таъминлаш масалаларини кенг ва очиқ муҳокама қилиш учун муҳим майдонга айланганини, умумий тараққиёт кўп жиҳатдан гендер тенглиги ва аёлларни қўллаб-қувватлаш масалаларига глобал ва минтақавий эътибор даражасига боғлиқ экани, чунки улар фаровонлик ва иқтисодий ўсиш, тараққиёт омили ва қудратли ҳаракатлантирувчи куч сифатида ҳал қилувчи рол ўйнайганини таъкидлаб ўтди.

БМТ бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Н.Герман Ўзбекистон гендер тенглигини таъминлашга тизимли ёндашаётганини таъкидлаб, Ўзбекистонда Лидер аёллар билан мулоқот бўйича Миллий платформа фаолияти самарадорлигини таъкидлади. Унинг фикрича, Тошкентнинг бу борадаги тажрибаси Мулоқот фаолиятини янада кучайтиришга амалий ҳисса қўшади.

Шунингдек, Марказий Осиё давлатлари етакчи аёллари ҳам сўзга чикиб, Мулоқот платформаси доирасида йил давомида амалга оширилган ишларга тўхталиб, Туркманистоннинг раислиги натижаларини ижобий баҳоладилар, гендер тенглиги барча учун тинч, фаровон ва барқарор келажак яратишга зарур асос эканлигини қайд этдилар.

Йиғилишда  кун тартибига киритилган масалалар хусусан, аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ва унга барҳам бериш, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш каби йўналишларда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича янги амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имконини берадиган ҳужжатлар қабул қилинди.

Мулоқотда раислик муддати бир йил бўлгани сабабли 2023 йилда уни бошқа давлатга ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилди ва раислик расман Қозоғистонга ўтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан