Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сенат раиси Соғлиқни сақлаш вазирини кескин танқид қилди
24.12.2019 19:59,  
814

Бугун 24 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда сенат раиси Танзилла Нарбаева Республика соғлиқни сақлаш вазири танқид қилди.

Сенати раиси Танзила Нарбаева бошчилигида олиб борилган мажлисда таъкидланишича, ўрганилганда ҳолатларга кўра, аҳоли ўртасида заҳарланиш ҳолатлари 2017-2019 йиллар давомида 154 та ҳолатни ташкил этган.

Ушбу кўрсаткич 1700 нафар фуқаро, 665 нафар болаларнинг жабр кўришига тўғри келган. 15 киши захарланишдан вафот этган. Бу каби ҳолатлар асосан умумий овқатланиш корхоналарида, мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида қайд этилган.

Бунга сабаб сифатида эса аксар ҳолларда тўйхона, ошхона ҳамда умумий овқатланиш корхоналарининг санитария талаблари лойиҳалари асосида қурилмаганлиги, озиқ-овқат маҳсулотларини лозим даражада сақлаш учун шароитларнинг йўқлиги, мактабгача таълим муассасалари ошхоналарининг жиҳозланишининг талабга жавоб бермаслиги айтиб ўтилди.

Сенат раиси шунингдек, ушбу мажлисга келмаган, бу масалага совуққон муносабатда бўлаётган Соғлиқни сақлаш вазирини танқид қилди:

"Биз бугун жуда долзарб, комплекс ёндашишимиз зарур бўлган масала муҳокамасида турибмиз. Овқатдан заҳарланиш, оммавий заҳарланиш ҳолатлари тобора кўпайиб бормоқда. Айниқса, эртамиз эгалари бундан кўп азият чекмоқда,- дея таъкидлайди Сенат раиси.

Сенат раиси Соғлиқни сақлаш тизимида соғлом овқатланишни тарғиб қилиш, аҳолига тушунтириш масаласига тўхталди.

“Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра соғлом овқатланишнинг 12 та принципи мавжуд. Бизнинг мутахассисларимиз, айнан таълим муассасаларидаги тиббиёт ходимлари, ошпазларнинг аксарияти афсуски бу борада умуман тушунчага эга эмас. Соғлиқни сақлаш тизимида ҳам соғлом овқатланишни тарғиб қилиш, аҳолига тушунтириш, бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича ишлар умуман қониқарсиз. Шунга қарамай бугунги мажлисга на соғлиқни сақлаш вазири келди, на вазир ўринбосари. Одамлар, болалар заҳарланаверсин, буларга фарқи йўқ. Манфаатдор идоранинг ушбу масалага муносабати шуми?!”-деб таъкидлади Нарбаева.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан