Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сенат Украинага 40 миллиард доллар ёрдам ажратишни маъқуллади
20.05.2022 10:02,  
28

Сенат Украинага 40 миллиард доллар ёрдам ажратишни маъқуллади.

АҚШ Сенати пайшанба куни Украина ва унинг иттифоқчиларига қарийб 40 миллиард доллар ёрдам беришни маъқуллади, деб хабар берди Bloomberg.

86 сенатор ёқлаб, 11 нафари қарши овоз берди.Энди қонун лойиҳаси АҚШ президенти Жо Байденга имзолаш учун юборилади.

«Хабар шуки: Қўшма Штатлар ҳар қандай демократик давлатни эгаллаб олишга уринаётган автократия мавжуд бўлганда уни қўллаб-қувватлайди», деди Айдахо штатидаги республикачи Жим Риш.

Сенат қарорини Украина президенти Владимир Зеленский Тwиттеръда зудлик билан изоҳлади: «Мен АҚШ Сенати томонидан Украина учун қўшимча маблағлар тўғрисидаги қонунни маъқуллаганини юқори баҳолайман. 40 миллиард доллар АҚШнинг Украина, Европа ва дунёда тинчлик ва хавфсизликни тиклашга қўшган салмоқли ҳиссасидир», — деб ёзади у.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан